Metadata
- Author: Admin
Highlights
Таҳажжуд намозини ўқиган кишининг юзи энг гўзал юздир28. — location: 126
Нафсининг хоҳишига қарши бўлганнинг жойи жаннатдир. — location: 164
Нафс хоҳишига итоат қилганнинг жойи жаҳаннамдир45. — location: 165
Меҳмонга иззат-икром кўрсат. Меҳмон ўз ризқи билан бирга келади ва хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб кетади50. — location: 172
Ваъз қилиб, унга ўзи амал этмаган, огоҳлантириб, ўзи сақланмаган, ўз гапирганларига, унга гапирганга ҳам парво қилмаган кимсадир56. — location: 179
Садақани эрта тонгда бер. Балони ерга тушмай қайтаради59. — location: 182
Садақани мулкнинг энг яхши нарсаларидан бер60. — location: 183
Ўлганларингга садақа савобини ҳадя қил64. — location: 194
Эй Али! Аллоҳга холис амал қил67, — location: 199
Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди71. — location: 207
Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил73. — location: 210
Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради74. — location: 211
Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради76. — location: 215
Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади81. — location: 227
Эй Али! Тўғри бўл, тўғрилик дунёда зарар берса ҳам, охиратда фойда беради. Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса ҳам, охиратда зарардир83. — location: 232
Мўмин қирқ кун олимлар мажлисида бўлмаса, катта гуноҳлар қила бошлайди97. — location: 249
Эй Али! Ҳеч кимни камчилиги туфайли айблама! Зеро, суяксиз гўшт бўлмас100. — location: 255
Эй Али! Диннинг ҳаммаси ҳаёдир. Ҳаё бошни ва ундагиларни, қоринни ва ичидагиларни (гуноҳ қилишдан) асрашдир104. — location: 266
Эй Али! Аллоҳдан қўрқмаганнинг дини йўқ105. Гуноҳлардан сақланмаганнинг ақли йўқ106. — location: 270
Гуноҳдан қўрқмаган кимса учун ер ости устидан яхшироқдир113. — location: 274
Мукаррамлик боши гуноҳларни тарк этишдир115. — location: 276
Очиқ чеҳрали бўл117! Аллоҳ жалла жалалуҳу очиқ чеҳралиларни яхши кўради, — location: 279
Ибодатнинг боши индамасликдир120. — location: 281
Кўп ухлаш қалбни ўлдиради, фаросатни йўқотади121. Кўп гуноҳ қалбни қорайтиради ва пушаймонлик келтиради122. — location: 282
Аллоҳ ҳузурида инсонларнинг энг яхшиси ўзгаларга фойдаси энг кўп тегадиганидир130. — location: 304
Олимнинг учта аломати бор: 1. Тўғри сўз бўлади. 2. Ҳаромдан тийилади. 3. Камтар бўлади141. — location: 325
Сиддиқнинг уч аломати бор: 1. Нафл ибодатини яширади. 2. Садақани яширинча беради. 3. Мусибатни яширади143. — location: 333
Обиднинг учта аломати бор. 1. Нафсига жаҳл қилади144. 2. Нафсини тергайди145. 3. Узоқ намоз ўқийди146. — location: 336
Солиҳнинг уч аломати бор: 1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади. 2. Динини амал билан ислоҳ қилади. 3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради147. — location: 339
Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор: 1. Ҳалол ейди. 2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади. 3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди148. — location: 342
Мўминнинг уч аломати бор: 1. Аллоҳга итоат этади. 2. Ҳаромлардан узоқ туради. 3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади149. — location: 346
Ҳалим инсоннинг уч аломати бор: 1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади. 2. Бермаганга беради. 3. Зулм қилганни кечиради151. — location: 351
Сабрли кишининг уч аломати бор: 1. Аллоҳ таоло тоатига, 2. Мусибатга, 3. Қазо ва қадарга сабр қилади152. — location: 354
Тавба қилганнинг уч аломати бор: 1. Ҳаромдан сақланади. 2. Илм талаб қилишга интилади. 3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди153. — location: 357
Мунофиқнинг аломати учта: 1. Гапирса ёлғон гапиради. 2. Ваъдасида турмайди. 3. Омонатга хиёнат қилади155. Ҳеч бир ваъз-насиҳат унга кор қилмайди156. — location: 369
Риёкорнинг уч аломати бор: 1. Намознинг руку ва саждаларини жамоатда мукаммал қилади, ёлғиз ўқиганда мукаммал қилмайди. 2. Мақтаган кишининг ишини битиради. 3. Фақат зоҳирида ва жамоат орасида Аллоҳ таолони зикр этади157. — location: 372
Илоҳий ёрдамдан маҳрумлик аломати учта: 1. Кўп ёлғон сўзлаш. 2. Кўн ёлғон қасам ичиш. 3. Инсонларга муҳтожлик159. — location: 380
Эй Али! Масжидга ўнг оёғинг билан кир, чап оёғинг билан чиқ162. — location: 391
Ким хар кеча Ҳашр сурасини ўқиса, дунё ва охират ёмонлигига қарши кифоя қилади164. — location: 394
Тонг ва шомда (эртаю кеч) Ёсин сурасини ўқи163. — location: 392
жума оқшоми Духон ва Мулк сурасини — location: 397
Бир тилагинг бўлса, “Оятал курси”ни ўқи169, ғам ва андуҳларни бартараф этишини сўраб бундай дуо эт: “Йа Ҳаййу йа Қоййум, ла илаҳа илла анта бироҳматика астағийсу фағфирлий ва аслиҳлий шаъний ва фарриж ҳаммий” 170. — location: 411
Мабодо сен бир хафагарчилик ёки қийин аҳволга тушиб қолсанг, ушбу дуони ўқи: “Субҳанака роббий, ла илаҳа илла анта, алайка таваккалту анта роббул аршил азийм” 171. — location: 416
Эй Али! Ғазабланма174, шайтон ғазабланган пайтингда сендан ғолиб бўлади175. — location: 428
Эй Али! Мусулмонлардан ким билан кўришсанг, (гапни. - тарж.) салом билан бошла, — location: 425
Ёлғон қасам ичишдан сақлан! Ёлғон қасам молни тугатади, ризқ ва умрни йўқ қилади178. — location: 431
Дин Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларга насиҳатдир184. — location: 438
Эй Али! Умматимдан етти (тоифа) киши жаннатдадир: 1. Тавба қилган ёш йигит185. 2. Яширин садақа берган киши186. 3. Чошгоҳ намозини ўқиган киши187. 4. Молининг зое бўлиши имом билан (жамоат билан) бир намозни ўқиёлмай қолишдан аҳамиятсиз бўлган киши188. 5. Аллоҳ таолодан қўрқиб, кўзлари ёшланган киши189. 6. Уламо мажлисига боришда мусобақа қилган киши190. 7. Шуҳратли ва чиройли аёлнинг таклифини “Мен Аллоҳдан қўрқаман”, дея рад этган киши191. — location: 439
Олимдан сўраган ва ўргангани бўйича яшаган киши олимона яшайди, олим сингари вафот этади. — location: 471
Олим билгувчи демакдир. — location: 475
Дунё асбобдир. Нимага ишлатилса ўшанинг ҳукмини олади. — location: 505
Мўмин мўътадил инсондир. У руҳ билан жасад, дунё билан охират орасида мувозанатни сақлайди. Хавф (қўрқув) ва ражо (умид) орасида бўлади. Ўлим онида умиди ғолиб бўлади. — location: 506
Гуноҳ қилиб: “Аллоҳ Ғофурдир”, дейиш шайтон алдовидир. — location: 509
Таҳорат намозниш шартидир. Таҳоратсиз намоз ўқиб бўлмайди. — location: 542
Ҳалол еган кишига, ҳалол амалларни бажариш осон қилиб қўйилади. — location: 560
Аллоҳ таоло буюради: ”… агар билмайдиган бўлсангиз зикр (Қуръон, илм) аҳлидан сўранглар!” , (Анбиё сураси, 7; Наҳл сураси, 43-оятлар мазмуни). — location: 561
«Аллоҳдан бандалари орасида олим билимдонларигиа қўрқур» (Фотир сураси, 28-оят) — location: 572
«Аллоҳ кимнинг яхшилигини истаса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” (Имом Бухорий, Имом Муслим, — location: 574
“Кимки илм таҳсили учун йўлга чиқса унга жаннат йўлини осон қилади (Абу Довуд ҳадиси Ибни Можа, 223-ҳадис). — location: 576
Илмсизлик гуноҳга бошлайди. — location: 583
“Таҳорат иймоннинг ярмидир” — location: 591
“Поклик иймоннинг ярмидир” — location: 593
Иймон аввалги гуноҳларни кетказгани каби таҳорат ҳам кетказади. — location: 596
Иймон икки нарсани такрор қилади. Биринчиси нафсини ёмонликлардан поклаш, иккинчиси аъзоларни поклаш. Бунга кўра, бадан зоҳирини (кўринган уст қисмини) поклаш иймоннинг ярми ҳисобланади. Агар қалби ҳам ботил эътиқодлардан покланса, иймони тўлиқ бўлади — location: 605
“Таҳоратда ҳам исроф бўладими” деб сўрадилар Саъд (р.а.). Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Оқар дарё бўйида таҳорат олинса ҳам (таҳоратда исроф бор)” — location: 616
Таҳорат бўлмаса, намоз бўлмайди. Масжидда ўтириб намозни кутиш қандай ибодат бўлса, намоз ўқиш ниятида таҳоратли бўлиб юриш ҳам ибодатдир. Ана шунинг учун малаклар доимо таҳоратли кимсалар учун Аллоҳдан мағфират сўрайдилар. — location: 625
“Мусулмонлар ҳар етти кунда ғусл килиб боши, баданини ювиши — Аллоҳ таолонинг ундаги ҳаққидир” — location: 630
Қуръони каримдаги ўттиз саккизта суранинг тўқсон битта ояти намозга тааллуқлидир. — location: 668
Аллоҳни севган Уни ёд этади. Уни ёд этиш ибодат қилиш билан бўлади. Ибодатларнинг энг муҳими намоздир. — location: 673
Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) ривоят қиладилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, амалларнинг қай бири жаннатга яқинлаштиради?” деб сўрадим. - Намозларки вақтида ўқимоқ, деб жавоб бердилар. — location: 679
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Қиёмат куни банда илк сўраладиган амал — намоздир» (Абу Довуд. “Солат», 145). — location: 701
Намозни кутган киши намозда ҳисобланади” — location: 715
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқинг ва содиқлар билан бирга бўлинг” (Тавба сураси, 119-оят мазмуни). — location: 728
Хасталик кишини заифлаштиради. Хастага қараган киши унинг севгисини қозонади. Мўминнинг севгисини қозониш Аллоҳ таолонинг розилигини қозонишдир. Ҳазрати Али (р.а.) айтадилар: “Расулуллоҳнинг (с.а.в.) марҳамат қилганларини эшитдим: “Қайси мусулмон бир мусулмоннинг хасталиги чоғида эрталаб зиёрат қилса, кеч киргунича унга етмиш минг фаришта истиғфор айтади. — location: 741
Таҳажжуд намозига уйғона олиши учун кундузи гуноҳлардан узоқ бўлиш, уйқудан олдин таомни кам ейиш, кундузи макруҳ вақтдан ташқари қайлула қилиш (қуёш тик ҳолатига келмасдан ухлаш - тарж.) ва барвақт ухлаш лозим бўлади. — location: 803
Шом намозини вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Азон ва иқомат орасида фақат уч оят ўқиганчалик вақт ўтиши мумкин. — location: 820
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Қишлоқда яшайдиган уч киши (бўлса ҳам) ўзаро жамоат бўлиб намоз ўқимаса, буларнинг шайтонга мағлуб бўлганидандир. Жамоатга давомли қатнашинг. Бўри фақатгина сурувидан ажралган қўйни ейди” (Абу Довуд, “Солат”, — location: 832
Бомдод ва хуфтон намозларини жамоат билан ўқишга интилиш керак. Расули Акрам (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Ким хуфтонни жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини намоз ўқиб ўтказган бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, бутун кечани намоз ўқиб ўтказган бўлади” — location: 837
Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: «Бомдод ва хуфтон намозлари мунофиқларга энг оғирдир. Бу намозларни жамоат билан ўқиш савоби қанчалигини билганларида эмаклаб бўлса ҳам масжидга келар эдилар» — location: 861
Мунофиқ бомдод ва хуфтон намозларини уйда ўқийди. — location: 865
Барча аъзолари билан рўза тутган киши тақводор бўлади. Ҳаромлардан сақланиш, ғийбат, бўҳтон қилмай, фойдасиз сўзларни сўзламай, беҳуда ишлар қилмай рўза тутиш барча аъзолар билан рўза тутиш бўлади. — location: 896
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй мўминлар! Сиздан аввалгиларга фарз қилишанидек, сизларга ҳам рўза тутишлик фарз қилинди. Шоядки тақводор бўласизлар” (Бақара сураси, 183-оят мазмуни). — location: 893
Зеро, дунё восита ва сабабдир. — location: 920
Сахий одам Аллоҳ таоло розилигини устун билади. Бахил эса дунёни. — location: 916
Аллоҳ таолонинг дўстлари дунёни Аллоҳ таоло йўлида сарфлайдилар. — location: 922
“Ҳеч бир ҳийлакор, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди” — location: 940
Имом Муслим (р.а.) ривоят қилади: “Гап ташувчи жаннатга кирмайди” — location: 949
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Раббингиздан келадиган мағфират (василаси бўлган амалларга) ва кенглиги осмону ер кенглигича бўлган жаннатга (кириш учун) шошилинглар. У (жаннат) тақводорлар учун ҳозирланган. Улар (тақводорлар) мўлликда ҳам, муҳтожликда ҳам садақа берадилар, ғазабларини ютадилар, инсонларни (қилган хатоларини) кечирадилар. Аллоҳ таоло (шундай бўлган) муҳсинларни севади” (Оли Имрон сураси, 133-134 ояшлар мазмуни). — location: 951
Тақво уч қисмдир: 1. Қалб тақвоси: қалбни куфрдан, ширкдан, ужбдан (амалга мағрурланиш), кибрдан, риё ва бошқа ёмон хислатлардан ҳимоя қилиш билан бўлади. 2. Тил тақвоси: тилни ёлғондан, ғийбатдан, гап ташишдан, бўҳтондан, бировнинг дилини оғритиш ва бошқа шу каби ишлардан ҳимоя қилиш билан бўлади. 3. Бадан тақвоси: зинодан, ўғриликдан, қотиллик ва бошқа шу каби феъллардан ҳимоя қилиш билан бўлади. — location: 960
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Жаҳолатдан ёмон фақирлик йўқ, ақлдан яхши бойлик йўқ, ўзига ишонишдан ёмон ёлғизлик йўқ, маслаҳатдан яхши суянч йўқ, тадбир қилиш энг буюк ақлдир, гўзал ахлоқ энг шарафли насабдир, шубҳали нарсалардан йироқ бўлиш энг зўр тақводир, ҳаё ва сабр комил иймондандир” — location: 969
Жаноби Сарвари коинот (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Сизлардан ҳеч бирингиз, ҳавои нафсини мен келтирган шариатга тобеъ қилмагунча иймонли бўлмайди” — location: 1000
Сахий жоҳил, бахил олимдан (ёки обиддан) кўра Аллоҳга суюклидир” — location: 1012
сахий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир. Сахий жоҳил, бахил олимдан (ёки обиддан) кўра Аллоҳга суюклидир” — location: 1011
Аллоҳ таоло севган бандасини асрайди, йўлдан тойса огоҳ қилади. — location: 1013
Аллоҳ жалла жалалуҳу сахий кишини, гуноҳ қилса, гуноҳида давом эттирмайди. Қилган гуноҳига тавба этишга муваффақ қилади. — location: 1014
Абдуллоҳ ибн Салом (р.а.) айтдилар: “Пайғамбар (с.а.в.) (Маккадан хижрат қилиб) Мадинага келишларида халқ кутиб олиш учун пешвоз чиқди. Шунда ”Расулуллоҳ келдилар”, деган овоза бўлди. Мен ҳам “бир кўрайчи” деб халқ орасига кирдим. Ул Зотнинг (с.а.в.) муборак юзларини кўрганимда, бу юзда ёлғон йўқлигини билдим. Пайрамбаримиздан (с.а.в.) илк эшитганим фармон шу эди: “Эй инсонлар! Саломни кўпайтиринг, ёйииг. (Муҳтожларга) таом беринг, қариндошларингиз билан яхши муносабатда бўлинг ва тунлари халқ ухлаётганида намоз ўқинг — омонлик билан жаннатга кирасиз” (Ибни Можа, — location: 1026
Биродарлик - дўстлик икки қисмдир: диний биродарлик, инсоний биродарлик. Мўминлар диний биродарларимиздир. Қолган инсонлар иккинчи қисм биродарликка мансуб. — location: 1045
Инсоннинг феъли билан сиймоси ўзаро уйғун бўлади. Одатда сурати гўзал, ахлоқи хунук бўлган инсонлар жуда оздир. Юзнинг порлоқлиги, ойдинлиги соҳибининг гўзал хулқига ишоратдир. — location: 1049
Демак, юзнинг гўзаллиги соҳибининг ҳаёсига, инсонийлигига далил ва аломат бўлишининг эҳтимоли кўпдир. Акси бўлиши нодир ҳолатдир. — location: 1057
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Ким Аллоҳга на охират кунига ишонса, меҳмонини ишлатласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, қариндошлари билан боғлансин. Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, фақат яхши сўзларни сўзласин ё сукут қилсин” — location: 1060
Малаклар Аллоҳ таоло рози бўладиган жойларда бўлади, норизо жойда бўлмайди. — location: 1071